Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Самарқандга учган “Boeing – 737” самолёти Москванинг Внуково аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
“РИА Новости” хабарига кўра, бунга учоқнинг стабилизатори носозлиги сабаб бўлган. Самолёт бортида 173 нафар йўловчи борлиги айтилмоқда.
Қайд қилинишича, самолёт “UTair” компаниясига тегишли ва фавқулодда қўниш чоғида ҳеч ким жабрланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан РФ Урал транспорт прокуратураси тергов бошлади.
М.Пирматова, ЎзА