Энди нафақат korzinka.uz, балки Paynet кассалари орқали ҳам нақд пул олиш имконияти мавжуд.

Марказий банк матбуот хизмати хабар беришича, “UzPaynet” МЧЖга ҳам ўз тармоқлари орқали банк карталари эгаларига нақд пул бериш имконияти тақдим этилмоқда.

Бундан аввал ҳудди шу амалиёт korzinka.uz савдо тармоғида ҳам йўлга қўйилган эди.

Ш.Маматуропова, ЎзА