Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” ўйингоҳида «Париж-2024» Олимпия ўйинларининг аёллар футболи бўйича Осиё минтақаси саралаш босқичи «А» гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўртасидаги учрашувлар бошланди.
Бугун терма жамоамиз Бутан жамоаси қизлари билан майдонда куч синашди. Учрашувнинг илк дақиқаларида ҳисобни Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Диёра Ҳабибуллаеванинг рақиб дарвозасига йўллаган голи очиб берди.
Терма жамоамиз устунлигида ўтган ўйин 9:0 ҳисобида терма жамоамиз қизларининг ғалабаси билан якунланди.
Париж-2024 йўлидаги илк ўйинда муваффақиятга эришган ҳамюртларимиз энди гуруҳдаги навбатдаги учрашувни 8 апрель куни Тимор Лесте жамоасига қарши ўтказади.
Н. Раҳмонова, ЎзА