ОФК Президенти ҳам Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини тарихий ғалаба билан табриклади

Бу ҳақда Осиё футбол конфедерациясининг расмий веб-сайти хабар берди.

ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги Олимпия спорт марказида ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ажойиб финал учрашувида Вьетнам терма жамоасини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи бўлиб эришган тарихий ғалабаси билан табриклади.

ОФК Президенти: “Осиё футбол оиласи номидан Ўзбекистонни муҳим ғалабаси ва бутун турнир давомида кўрсатган ўйини билан чин юракдан табриклайман” деди. “Шунингдек, тинмай меҳнат қилган делегация раҳбарларини, эртанги юлдузлар авлодини ривожлантириш ва руҳлантириш ишига садоқат билан ёндашаётган Ўзбекистон футбол федерациясини ҳам табриклайман”.

 

ЎзА