Жорий йил 15 январдан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Тошкент-Олмаота-Тошкент, Самарқанд-Олмаота-Самарқанд, Нукус-Оқтўбе-Нукус, Урганч-Оқтов-Урганч, Нукус-Оқтов-Нукус йўналишлари бўйича мунтазам қатновни тиклайди.

Таъкидлаш жоиз, Олмаота халқаро аэропорти халқаро рейсларни Олмаота вақти билан соат 08.00 дан 21.00 гача қабул қилади. Шу муносабат билан Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-765/766 қатнови 16 январь куни бекор қилинади. Мазкур парвоз йўловчилари 17 январь куни Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича HY-763/764 рейси орқали манзилга етказилади.

Олмаота, Оқтўбе, Оқтов шаҳарларида бекор қилинган қатнов йўловчилари чиптанинг тўлиқ қийматини харид қилинган жойда қайтариб олиш ёки исталган бошқа бўш санага бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга.

 

ЎзА