Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган аксилкоррупция ҳафталиги доирасида “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда бугунги кунда бутун мамлакатимиз бўйлаб коррупцияга қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар, давлатимиз раҳбари томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Сўнгги йилларда божхона хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар негизида рақамли божхонанинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад ҳам тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг вақт ва харажатларини тежаш билан бир қаторда божхона идораларида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва ушбу иллатга қарши курашишдаги қатъий позицияни белгилашдан иборат.

Тадбир сўнгида бошқармада коррупцияга қарши курашиш йўналишида ишларни янада жонлантириш, барча ходимнинг она ватанимиз тараққиёти йўлида фидойи хизмат қилиши зарурлиги қайд этилди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА