Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев округ матбуот марказида мамлакатимиздаи сайлов жараёнларини кузатиш учун келган россиялик журналистлар билан учрашди.

Россиянинг  “НТВ”, “1” каналлари, “Известия” ҳамда “Аргументы и факты” ахборот нашрлари вакилларига Ўзбекистон Республикаси сайлов кампаниясининг бориши, округ сайлов комиссияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди. Меҳмонларни сайловчиларнинг электрон рўйхати, хориждаги ватандошлар учун овоз бериш жараёнларининг ташкил этилиши, номзодларнинг сайловолда ташвиқоти каби масалалар қизиқтирди.

Уларга элекетрон рўйхатга киритишдан мақсад  бир сайловчи бир овоз бериши айтилди. Шунингдек, сайлов жараёнлари очиқлик ошкоралик тамоили асосида ташкил этилаётгани таъкидланди. Аккретиясидан ўтган маҳаллий журналистлар ҳақида ҳам аълумот берилди. Энг муҳими, бу галги Президент сайлови биринчи марта Сайлов кодекси асосида ўтказилаётгани, вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманида тажриба сифатида биттадан сайлов участкасида сайловни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилгани билдирилди.

– Бу йилги сайлов кампанияси жараёнида ҳам хорижий кузатувчилардан яна кўплаб таклифлар оляпмиз, ўзимиз амалиётда нималарга эътибор қаратиш кераклигини кўряпмиз, – дейди округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев. – Ва, албатта, буни кейинги сайловларда инобатга оламиз. Биринчи марта октябрь ойида бўлиши сайловчилар учун янгилик. Муҳими, уларнинг кайфияти юқори, сайловга бефарқ эмас.

 

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА