Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Кун Нури” МФЙда жойлашган “Stroy group-1” МЧЖ томонидан янгидан қурилган 24 хонадонли кўп қаватли аҳоли турар-жойининг том қисмида ҳар бирининг қуввати 300 Вт бўлган 48 та қуёш модулининг жами қуввати 14,4 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари ўрнатилди ва ҳар бир хонадон учун 0,6 кВт қувватли электр жиҳозларига ажратилди.

“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати таъкидлашича, ушбу ташаббуслар юртимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ва электр энергетика соҳаси тизимини сифат жиҳатидан яхшиланишига хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Таъкидланишича, жорий йилнинг октябрь ойида “Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор талабларининг бажарилиши бўйича кўп квартирали уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА