Кегайли туманидаги «Нурли бостан» МФЙ ҳудудида замонавий дизайндаги «Ёшлар маркази» биноси қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги раиси Абатбай Данияровнинг айтишича, вурилиш ишлари бошланиш арафасида.

Хабарда таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раёсатининг 2021 йил 4 майдаги “2021-2022 йилларда Кегайли туманини ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантиришга маблағ ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. Унга кўра, 2021-2022 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий томондан ривожлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 30 млрд. ва Кегайли тумани маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 16 млрд. сўм маблағ ажратилиши белгиланган. Туман марказида «Ёшлар маркази» биноси қурилиши ҳам бошланиши кутилмоқда.

 

Е.Қаноатов, ЎзА