Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг бухоролик сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.

– Буюк бобокалонимиз, улуғ аллома Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган Афшона қишлоғини туризм шаҳарчасига айлантиришни таклиф қиламан. Бухоро шаҳрида энг замонавий жиҳозланган тарих музейи ташкил этилади ва унда вилоятда мавжуд 130 мингдан зиёд экспонатдан Бухоро тарихининг энг ноёб дурдоналари жойлаштирилади. Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиали, Бухоро давлат университетида алоҳида кафедра ташкил этилади. Қоракўл туманида “Пойкент – осмон остидаги музей” археологик парки ташкил этилади, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

ЎзА