Энергетика вазирлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан иссиқлик электр станциялари хотин-қизлари форуми ўтказилди. Ушбу форум доирасида “Иссиқлик электр станциялари кубоги” учун волейбол, “Хон атлас” фестивали, “Балли қизлар” кўрик-танлови ва китобхонлик тадбирлари ўтказилди.

Электр станцияларининг 32 ёшдан 50 ёшгача бўлган ходимлари спортнинг волейбол тури бўйича “Иссиқлик электр станциялари” кубоги учун ўзаро беллашди. Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин “Навоий ИЭС”,  иккинчи ўрин “Тахиатош ИЭС”, учинчи ўрин “Тошкент ИЭС” жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, “Балли қизлар” кўрик-танловида эса  иштирокчиларнинг маънавий-маърифий дунёқараши, ижодий чиқишлари алоҳида баҳоланди.

Тадбир якунида ғолиб жамоалар ва иштирокчиларга “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бирлашган касаба уюшмасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА