Хитойнинг Қозоқ автоном округи ҳудудида қуёш батареяларидан қувват олиб ҳаракатланадиган мотоцикл ва мотороллерлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Унинг бир неча моделлари бўлиб, айниқса 500 килограммгача юк ташишга мўлжалланган мотороллерлари оммабоп чиқиб қолди. У икки соат қуёш нури остида турса 10 киловатт қувват йиғади. Бу эса 150 километр ҳаракатланишга етади. Бундай мотороллерлар юкхона томига қуёш батареялари ўрнатилган холос. Бошқариш жуда енгил, тезликни соатиги 50 километргача етказиш мумкин.

Қизиғи шундаки, бундай қуёш мотороллерларига америкалик харидорлар жуда катта миқдорда буюртма берган. Шундан сўнг юк ташувчи қуёш мотороллерлари нархи оширилиб, бир донаси 1 минг АҚШ долларига кўтарилган.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА