Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чораларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтаётгани ҳақида ахборот берган эдик.

Видеоселектор йиғилиши чоғида давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг иккинчи олтин медали тўғрисида хабар берилди. Давлатимиз раҳбари барча ҳамюртларимизни ва жамоамизга иккинчи олтин медалини келтирган оғир атлетикачи Акбар Жўраевни, шунингдек, аввалроқ олимпия чемпионига айланган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва бронза медали соҳиби Давлат Бобоновни табриклади.