“Қўнғирот сода заводи” – кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади.

Ушбу завод, юқори сифатли кўл тузи ва оҳактошнинг улкан заҳираси туфайли мамлакатимиз ва минтақа иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи корхоналардан биридир. Уларнинг тасдиқланган заҳиралари қўшимча кенгайтириш имконияти билан заводнинг юз йилдан ортиқ эҳтиёжларини қондириш учун етарли.

2020 йил охирида заводнинг «Ўзкимёсаноат»га тегишли 51 фоиз улуши танлов савдолари орқали хорижлик инвестор, аниқроғи NCV International DMCC (БАА) компаниясига сотилди. “Қўнғирот сода заводи”дан маълум қилишларича, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш борасидги ишлар ишлаб чиқариш ҳажмини ҳозирги 200 минг тоннадан йилига 450 минг тоннагача ошириш лойиҳаси билан бошланади. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун EPC+F тамойили асосида бош пудратчи компанияни танлаш бўйича халқаро танлов эълон қилинди, энг янги технологиялар ва ускуналарни етказиб берувчи етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борилди.

2021-2024 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳадаги инвестициялар ҳажми 180 миллион долладан ошади. Бу ички талабни қондириш ва экспорт салоҳиятини ошириш, 300 дан зиёд янги ва 800 дан зиёд бир-бирига яқин иш ўринларини ташкил қилиш, мамлакатимизнинг кальцинацияланган сода ишлаб чиқарадиган Россия, Туркия, Хитой ва АҚШ сингари етакчи давлатлар билан тенг рақобатлаша олиш имконини беради.

Ҳозирги кунда чет эл сармоядорлари Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида ушбу маҳсулотга бўлган талабни ўрганиш бўйича маркетинг тадқиқотларини олиб бормоқда. Шу муносабат билан заводнинг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш ва кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион тоннагача етказиш мўлжалланмоқда.

 

Сайёра Шоева, ЎзА