Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти фаолларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлади.

– Туман раҳбарлари уйғонмаса халқимизга хиёнат қилган бўламиз. Дунё шиддат билан ўзгаряпти. Дарёнинг нариги томонида эртага вазият қандай бўлади? Қачон биз ўзимизни ҳурмат қилдира оламиз? Билимимиз, ақлимиз ва жипслигимиз билан. Ким буни тушунади?

Нима учун 4-5 йилдан буён Афғонистоннинг тинчлигини ўйлаб кўп лойиҳаларни қилаяпмиз? Бутун дунё бизни кузатяпти. Тинчлигимиз ўз ўзидан бўлмайди.

Шунинг учун қайта ишловчи ва экспортёр боғловчи янги яхлит тизим яратилади. Икки ой муддатда унумдорлиги паст бўлган, ғалладан бўшаган майдонларни ҳар бир хонадонга сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштириш учун ўртача 25-30 сотихдан 10 йилга берамиз. Буни секторлар таҳлил қилиб боради. Агар эплолмаса, олиб қўямиз. Ҳаракат қилиб, юқори даромад олаётган оилаларга унумдор жойлардан қўшимча 25 сотихдан ер берамиз. Энди “Эртага ҳаёт яхши бўлади” деган гапларни одамлар қабул қилмайди. Бугун яхши бўлиши керак, – деди Президент.

 

ЎзА