Президент Шавкат Мирзиёев бугунги иш кунини Ҳаким Термизий мақбараси зиёратидан бошлади.

Яратгандан юртимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди. Зиёлилар билан суҳбатда аллома боболаримизнинг маърифий меросини чуқур ўрганиш, ёшларни билимли ва фазилатли инсонлар этиб тарбиялаш ҳақида сўз юритилди.