Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қисқа муддатли ўқув-курслари фаолияти йўлга қўйилди.
Туман ҳокимлиги, халқ таълими ва ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-курсларида ёшлар инглиз ва рус тиллари, компьютер саводхонлиги, тикиш-бичиш каби махсус курсларда билим ва маҳорат оширади.
Айни пайтда мазкур машғулотларга 100 дан зиёд ёш жалб этилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА