Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Элчи Жон Мак Грегорни мамлакатимиздаги миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.
Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашди.
Томонлар ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линденинг Ўзбекистонга ташрифи натижаларини мамнуният билан қайд этди.
Бундан ташқари, коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича биргаликдаги ишлар борасида фикр алмашди.
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги турли лойиҳаларини амалга ошириш бўйича 2021-2022 йиллардаги «йўл харитаси»га киритилган ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.
Суҳбат якунида Вазир Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг мамлакатимиздаги лойиҳалари координаторига самарали фаолияти ва Ўзбекистон билан ташкилот ўртасидаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Жон Мак Грегор ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори сифатидаги фаолиятини амалга оширишда кўрсатилган ҳар томонлама ёрдам учун самимий миннатдорлик билдирди.