ФОТОРEПОРТАЖ
Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича Осиё-Океания лицензион турнири бўлиб ўтди.
Қувонарлиси, ҳамюртимиз Зайнаб Дайибекова финалда қозоғистонлик Айгерим Сарибайни 15:6 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, қиличбозларимизнинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган лицензиялари сони 3 тага етди. Зайнабга қадар Малика Ҳакимова ва Шерзод Мамутов ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА