Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Пак Бён Сок 2021 йилнинг 5-7 апрель кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Корея Пак Бён Сок билан учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида Корея маданияти ва санъати уйида Корея Республикаси фуқаролари билан учрашув, Тошкент шаҳридаги Миллий болалар тиббиёт марказига ташриф буюриш, “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гулчамбар қўйиш, Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишиш назарда тутилган.

 

ЎзА