Агар уч йил олдинги давр бўлганда, яъни Тошкент вилояти аграр вилоят бўлганида Мен Ҳидоятовни бу ерга юбормасдим. Ҳозир давр бошқа, қишлоқ хўжалиги эмас, саноат замони.

Тасаввур қилинг, қанча тўқимачилик корхоналари яратиш мумкин. Шунча одамни иш билан таъминласа бўлар экан-ку! Тайёр пахтани сотиш ечим эмас, 27 йил пахта хомашёси сотдик. Қийналиб чигит экдик, энгашиб пахта тердик, фойдани бошқалар кўрди.

Ҳозир кластерлар қишлоқ хўжалигига саноатни олиб кираяпти. Лекин фермернинг манфаатини ҳисобга олмаган кластер кластер бўлмайди.

Тошкент вилояти шароитида пахтадан 50 центнердан кам ҳосил олиш керак эмас. Қайта ишлашни кўпайтириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, ишчи жойлари яратиш керак. Шундай қилмасак, халқимиз биздан норози бўлади. Мана шу масалаларни ўйлаб, мен Тошкент вилояти ҳокимлигига Даврон Ҳидоятов номзодини кўрсатдим, – деди Шавкат Мирзиёев.

ЎзА