Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов Элликқалъа тумани ёшлари билан учрашди.

Сектор раҳбарлари ҳамда масъул идоралар вакиллари иштирок этган тадбирда ёшларнинг муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг замон талабларига мос билим олиши, шунингдек, улар ҳаётидаги муаммоларни аниқлаш ва ижобий ечимини таъминлашдан иборат.

Тадбирда ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, 8 та мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинди. Жами қабул қилинган 22 та, жумладан, ер ажратиш масаласида 3 та, банк-кредит йўналишида 11 та, ишга кириш масаласида 5 та, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам сўралган 2 та мурожаат қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори шу куни тумандаги 17-, 38 ва 50-сонли умумтаълим мактабларида ўқувчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Бу жараёнда аниқланган табиий газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти ва шу каби бошқа ижтимоий масалаларда ўрин олаётган айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ берилди. Ушбу мактабларга бадиий китоблар ҳамда зарур спорт анжомлари совға этилди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ,

ЎзА мухбири