10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, ушбу кунда  мамлакат бошқарувида  президентлик ёки парламентни танлаш бўйича референдум ўтказилди.

Давлат раҳбари лавозимига 17 номзод давогарлик қилди.

Сайлов натижаларига кўра, Садир Жапаров Бишкекда 80 % овоз тўплаб, Қирғизистондаги навбатдан ташқари президент сайловларида ғолиб бўлди,  дейилади «ТАСС» хабарида.

Сайловларда блютенларнинг кўплиги бўйича иккинчи ўринни тадбиркор  Бобиржан Тўлбоев, учинчи ўринни  Адахан Мадумаровлар эгаллада.

Сўнгги маълумотларга кўра, сайловларда иштирок этиш 39,75 фоизни ташкил этган.

Сайлов билан параллель равишда ўтказилган бошқарув шакли бўйича референдумда эса, 97,82% сайлов участкалари маълумотлари ўрганилган. Натижаларда эса  овозларнинг 80,99% президентлик шаклини қўллаб-қувватлагани аниқланган.