Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Николь Пашинян иштирокидаги уч томонлама учрашув бугун – душанба куни, Россия томонининг ташаббуси билан Москвада ўтказилади.

Кремл матбуот хизмати тарқатган маълумотда айтилишича, давлат раҳбарлари учрашувда Тоғли Қорабоғ бўйича 2020 йилнинг 10 ноябрда имзоланган уч томонлама келишув амалга жорий қилинишидаги давомийлик масаласини ҳамда минтақадаги муаммоларнинг бундан буёнги ечимларини муҳокама қилади.

“Ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш масалаларига ва савдо-иқтисодий алоқаларнинг эркинлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади Кремл матбуот хизмати баёнотида.