Ўтган йили пандемия туфайли сайёрамиз бўйлаб самолётлар сезиларли даражада кам муддат парвоз қилган бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, саёҳат қилишни ният қилганлар учун дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рейтинги эълон қилинди. Бу ҳақда “AirlineRatings.com” сайти маълумот берган.

Мазкур манба дунёдаги 385 та авиакомпания фаолиятини ўрганади. Жумладан, авиақатнов чоғидаги ҳалокат, жиддий воқеалар тафсилоти, самолётнинг ёшига доир маълумот ва бошқа турли қизиқарли мавзуларни таҳлил этади.

Эътироф этиш жоиз, веб-сайт 2021 йил учун авиакомпания хавфсизлиги ва парвознинг ижобий томонларини ўрганиб чиқиш натижасида “Qantas Aussie” авиакомпаниясини энг юқори поғонага лойиқ, деб топди.

“Airline Ratings” томонидан “Qantas” учувчиларига пандемиядан сўнг қайта тайёрланиш бўйича мажбуриятлар юклатилди. Энди компаниянинг 737 нафар учувчиси парвоз олдидан олти кунлик курсга қатнаши керак бўлади.