Эрон ҳукумати генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши бўйича қамоққа олиш учун 48 кишининг исми-шарифи киритилган рўйхатни Интерполга тақдим этди.
Бу ҳақда мамлакат суд ҳокимиятининг расмий вакили Ғуломҳусайн Исмоилий баёнот берган.
Мулозимнинг таъкидлашича, генералнинг ўлимига алоқадор 48 кишининг шахси аниқланган. Улар орасида АҚШ расмий вакиллари, жумладан Пентагон ва мазкур ҳудуддаги АҚШ қуролли кучлари қўмондонлиги ходимлари бор. Генералнинг ўлдирилишида асосий ролни эса президент Дональд Трамп ўйнаган, дейди Исмоилий.
«Воқеага алоқадор ҳар бир шахс аниқланди. Уларнинг қотиллик амалга оширилиши жараёнидаги иштироки қай даражада эканидан қатъи назар, тегишли рўйхат Интерполга берилди», – дейди суд ҳокимияти вакили “Мизан” агентлиги ташкил этган матбуот анжуманида.