Саудия Aрабистони Форс кўрфазидаги айрим қўшни давлатлар билан узоқ давом этган можаролари муносабатларни илиқлаштиришга қарор қилди.
Жумладан, мамлакатнинг қуруқликдаги ҳамда ҳаво ва денгиз чегаралари Қатар учун қайта очилаётгани экспертлар томонидан жиддий ютуқ сифатида баҳоланяпти. Бундан кўзланган мақскад ўзаро алоқаларни яхшилаш экани аён. Бу ҳақда Қувайт ташқи ишлар вазири Аҳмад Носир Ас-Сабоҳ баёнот берган.
Расман, ушбу ҳаракат бугун Саудия Aрабистонида бўлиб ўтадиган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши саммити олдидан амалга оширилиши алоҳида эътиборга молик.
Эслатиб ўтамиз, бундан уч ярим йил олдин бир неча араб давлати Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаб, ушбу мамлакатга нисбатан чекловлар эълон қилган эди.
Бинобарин, БAА, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик алоқаларни, шунингдек, савдо ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни сақлаб қолган.
Форс кўрфазининг кичик ва айни пайтда жуда бой давлати – Қатар ҳар доим жиҳодчи жангариларни қўллаб-қувватлаётганлиги тўғрисидаги айбловни рад этиб келади. Дарвоқе, Қатар ҳам, ўз навбатида, араб мамлакатларига нисбатан барча даъволаридан воз кечишга тайёр эканини таъкидлади.
Беҳрўз ХУДОЙБЕРДИЕВ, ЎзА