Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилди. Бу ҳақда кенгашнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Андижон вилояти: Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди судьяси (1 нафар).

Наманган вилояти: Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди судьяси (1 нафар).

Сурхондарё вилояти: Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро суди судьяси (1 нафар).

Фарғона вилояти: Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди судьяси (1 нафар); фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро суди судьяси (1 нафар).

Хоразм вилояти: Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судьяси (1 нафар).

Тошкент вилояти: Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди  судьяси (1 нафар); Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди  судьяси (1 нафар);

Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди судьяси (2 нафар); фуқаролик ишлари бўйича  Зангиота туманлараро суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди (1 нафар); Бекобод туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар); Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар); Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси (1 нафар).

Тошкент шаҳар: Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди судьяси (1 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди судьяси (2 нафар); Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси (1 нафар); Тошкент туманлараро иқтисодий суди судьяси (6 нафар).

Изоҳ: Судьялар олий мактабида ўқишни муваффақиятли тамомлаган ва 35 (ўттиз беш) ёшдан кичик бўлмаган номзод ариза билан Судьялар олий кенгашига ёзма     ёки электрон шаклда (omk-kotibiyat@mail.ru) мурожаат қилиши мумкин.

Саволлар бўйича +99871 215 73 10 рақамига қўнғироқ қилинг.  Ариза тақдим этишнинг охирги санаси 2021 йил 10 январь.

ЎзА