“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг инстаграм ижтимоий тармоғидаги обуначилари сони 250 миллионга етди.

35 ёшли футболчи бу кўрсаткичга эришган дунёдаги биринчи ва ягона шахсга айланди.

Машҳурлик бобида иккинчи ўрин қўшиқчи Ариана Грандега насиб қилди. Бу қизнинг инстаграмдаги саҳифасини 214 миллион киши кузатиб боради.

Яна бир таниқли актёр ва спортчи Дуэйн Жонсоннинг инстаграмига аъзо бўлганлар сони 209 миллион нафарга етган.

Роналду яқинда Globe Soccer портали томонидан ўтказилган сўровнома якунига кўра, XXI асрнинг энг зўр футболчиси, деб эътироф этилганди.

ЎзА