Хабарингиз бор, Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзда бир неча катта трансферларни амалга оширишга ҳаракат қилади.

Айни пайтда мадридликлар Клиан Мбаппе, Эрлинг Холанд ва Жейдон Санча трансфери бўйича иш бошлашни режалаштирмоқда.

Шунингдек, бош мураббий Зинедин Зидан ушбу трансферларга қўшимча равишда “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳни ҳам жамоага олиб келмоқчи.

Маълумотларга кўра, мисрлик футболчининг ўзи ҳам “Ливерпуль”дан кетишни истамоқда.

Муҳаммад Салоҳнинг жамоадан кетишига асосий сабаб тўпурар бўлишига қарамасдан мухлислар томонидан танқид қилинаётганидир. Мухлислар фикрига кўра, Салоҳ “Ньюкасл”, “Фулхэм” каби жамоаларга қарши ўтказилган учрашувларда қулай вазиятлардан фойдалана олмаган ва шу сабабли жамоа очко йўқотган, дейилмоқда.

ЎзА