Америка Қўшма Штатларининг Мичиган штатида кичик бир самолёт бошқаруви издан чиқиб, одамлар яшайдиган уйга урилган.

“Fox 2” телеканали Майк округи шерифи Бушар сўзларига асосланиб хабар беришича, ҳодиса оқибатида уч киши – учувчи ва 2 йўловчи ҳалок бўлган. Самолёт бориб урилган уйда истиқомат қилувчилар бинони тарк этишга улгуришгани айтилмоқда. Бошқа қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Воқеа бўйича суриштирув давом этяпти.

ЎзА