Канада ғарбидаги Альберт провинциясида вертолёт ишдан чиқиши оқибатида 4 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда кеча “CTV” телеканали мамлакат Қироллик отлиқ полицияси ходимига таяниб хабар тарқатган.
Маълум бўлишича, полициячилар “Robinson R44” вертолётини Гранд-Прери шаҳридан 100 километр масофада жойлашган фермер хўжалиги даласидан топишган. Ҳодиса вақти парвозда бўлганлардан ҳеч бири омон қолмаган.
Вертолёт қулаши сабаби тўғрисида ҳозирча бирор тахмин йўқ.
ЎзА