Мамлакатимизда тиббиёт соҳаси учун 9 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 2 та филиалида малакали кадрлар тайёрланмоқда.

Ҳозирда юртимиз тиббиёт олий ўқув юртларида 16 та мамлакатдан 1500 нафарга яқин хорижлик талаба таҳсил олмоқда.

Юртимизда қисқа вақт ичида бакалавриат ва магистратура босқичлари қабул квоталари 25 фоизга, клиник ординатура квоталари эса 30 фоизга оширилди. 6 та янги таълим йўналиши, 17 та янги мутахассислик ташкил этилди.

Ҳар йили 500 нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг Ўзбекистонга ташрифи ва қарийб 600 нафар маҳаллий мутахассисларнинг хорижда узоқ муддатли малака ошириш тизими йўлга қўйилганлиги қувончли воқеа бўлди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига кадрлар тайёрлаш борасида хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан кенг ҳамкорлик, уларнинг факультетлари ва филиалларининг очилиши, икки томонлама диплом бериш тизимини йўлга қўйиш бўйича Россиянинг 17 та, Италиянинг 2 та, Корея Республикасининг 2 та олий таълим муассасаси, шунингдек, Германия, Испания, Туркия, Хитой ва Ҳиндистон олий таълим муассасалари билан шартнома ва келишувлар имзоланди.

2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистонда 50 дан ортиқ давлатдан 10 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар таҳсил олиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими