Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, шунингдек, турли даражада бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали муҳокама қилинди.