Ўзбекистон Республикаси таълим тизимида узоқ кутилган «Мактаб директорлари ва ўқитувчилар касбий стандарти» ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти кўмаги ва таълим тизимидаги қатор ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилди.

Педагогнинг касб стандартини ишлаб чиқишда АҚШ, Россия, Швеция ва Қозоғистон каби мамлакатларнинг халқаро тажрибаси ўрганилди.

Шунингдек, касб стандартини ишлаб чиқиш жараёнига халқаро экспертлар ҳам жалб қилинди.

Маълумот учун, ҳар бир касб стандарти белгиланар экан, унда ўша касб эгалари учун талаблар ҳам қўйилади.

Бу ҳужжат нега керак эди?

Мутахассисларнинг таъкидлашича, олий таълим муассасаларида қандай шаклда, қайси талабларга жавоб бера оладиган педагогларни тайёрлаш керак, деган саволга жавоб топиш учун бу стандартлар қўйиляпти.