2021 йилда 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга биринчи марта бюджетдан 50 миллиард сўм ажратилади.
Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтди.
— Ўзбекистонда алоҳида эътиборга муҳтож, 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар бола бор, – деди давлатимиз раҳбари. – Умуман, бундай эзгу ишларни тизимли йўлга қўйиш учун Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиб, унга бюджетдан 100 миллиард сўм йўналтирсак, ўйлайманки, сизлар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлайсиз. Бу маблағлар йил давомида кўпайтириб борилади.