2020-2022 йилларда Нукус шаҳрида 882 миллиард 624 миллион сўмлик 181 та лойиҳа ишга туширилиши режалаштирилган. Бу 1 минг 639 та янги иш ўрни яратиш имконини беради. Жорий йилда 75 инвестиция лойиҳасини ишга тушириш белгиланган.
Нукус шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, инвестиция дастури доирасида умумий миқдори 172 миллиард 333 миллион сўм бўлган 75 та лойиҳани ишга тушириш натижасида 659 янги иш ўрни яратилиши ҳам кўзда тутилмоқда. Улардан асосий лойиҳалар сифатида “Prime medical group” МЧЖ томонидан «Халқга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш», “Қорақалпоқ балиқ саноат” МЧЖ томонидан – «Балиқчиликни ривожлантиришни ташкил қилиш», «Уй-жой қурилиш» МЧЖ томонидан «Nukus city қурилишининг техник базасини шакллантириш» лойиҳалари амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикасидаги Савицкий музейи жорий йилнинг 30 ноябргача кексаларга бепул хизмат кўрсатади.
Ноябрь ойи мамлакатимизда «Кексалар учун туризм ойлиги» деб эълон қилиниши муносабати билан Нукусдаги И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи ноябрь ойида кексаларга бепул хизмат кўрсатади.

 

Е.Қаноатов, ЎзА