"Адолат" социал демократик партияси Сиёсий Кенгашига янги раис сайланди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдан ташқари V-Пленуми кун тартибига ташкилий масала ҳам киритилди.
Жумладан, партия Сиёсий Кенгаши раиси Наримон Умаров Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамда қўмита раиси этиб тайинлангани муносабати билан ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди.
Пленумда «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси лавозимга Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси вице-президенти Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович сайланди.

 

ЎзА