Ишчи гуруҳнинг навбатдаги сайёр қабули Амударё туманида ўтказилди.
Сайёр қабулда амударёлик аҳолининг мурожаат ҳамда таклифлари тингланиб, улардан турли масалаларга оид, хусусан, чорвачилик комплекси учун ер майдони ажратиш, 100 ўринли мактабгача таълим ташкилотининг қурилишини якунига етказиш учун имтиёзли кредит ажратиш, фермер хўжаликка трактор сотиб олиш учун кредит ажратиш, Амир Темур номли овул ҳудудидаги хонадонларнинг томорқа ерларини оқар сув ҳамда ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 2 та ер ости қудуғи қазиш каби масалалар бўйича амалий ёрдам сўралган мурожаатлар қабул қилинди.
Қабул давомида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами вакилларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ногиронлиги бўлган, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Шунингдек, мутасаддилар тумандаги табиий газ етиб бормайдиган Ўртақалъа овули Aрна бўйи маҳалласидаги хонадонларга газ баллонларини топширди.
Сайёр қабул карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда, очиқ мулоқот тарзида ўтди. Қабул жараёнида фуқаролар мурожаат ҳамда таклифлари инобатга олиниб, ҳар бири тегишли мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда ижобий ҳал қилинди.