Нукусда янги корхона иш бошлади

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида йилига 200 тонна балиқ ва 5000 тонна ем ишлаб чиқириш қувватига эга корхона очилди.

Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги маълум қилди.«Қорақалпоқ балиқ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли «Интенсив тарзда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш» лойиҳаси доирасида ташкил этилган корхонага Нукус шаҳар ҳокимининг қарори билан 1,2 гектар ер майдони ажратилди. Умумий қиймати 15 миллиард сўм бўлган корхонада 35 та янги иш ўрни яратилди.

Бу ерда ходимлар учун барча шарт-шароит яратилган. Хитой Халқ Республикасидан келтирилган ускуналар рақамли технологиялар ёрдамида бошқарилади. Келгусида корхона Оролбўйи аҳолисини балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлайдиган асосий манбага айланиши шубҳасиз.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА