Касаба уюшмалари федерациясининг “Ишонч телефони” туну кун ишлайди

Аҳолини фуқароларнинг ижтимоий меҳнат ҳуқуқларидан, шунингдек, мажбурий ва болалар меҳнатига йўлга қўймаслик борасидаги миллий меҳнат стандартлари ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари қоидаларидан хабардор қилиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Касаба уюшмалари федерациясининг Юридик клиникаси негизида жорий этилган қайта алоқа механизми доирасида Call-Center ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1092 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Пахта йиғим-терими мавсумида “Ишонч телефонлари”нинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида федерация Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилган. Шунингдек, “Ишонч телефони” орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш механизми яратилган.

Агар меҳнат ҳуқуқингиз поймол этилса:

1092 рақами бўйича касаба уюшмаларининг ишонч телефонига;

info@kasaba.uz, yuridik@kasaba.uz электрон почта манзилларига;

@kasaba_bot телеграмм ботга мурожаат қилинг.

 

ЎзА