Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Мустақиллик куни билан табриклади.
Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентига сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятида янги ютуқлар, дўст Тожикистон халқига эса тинчлик-омонлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилади.

 

ЎзА