Қорақалпоғистон Республикаси Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича тезкор штаби ҳузурида “CALL CENTER” – тиббий маслаҳат маркази иш бошлади.
Мазкур тиббий маслаҳат маркази ҳар куни 24 соат давомида Оролбўйи аҳолисини ижтимоий-тиббий ҳимоя қилишни кучайтириш, уларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш, “COVID-19” коронавируси касаллиги белгилари пайдо бўлганда зарур маслаҳат ҳамда ахборот бериш бўйича узлуксиз фаолият олиб боради.
Марказга Нукус шаҳридаги даволаш-профилактик муассасаларининг олий малакали шифокорлари жалб қилинган/

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА