Республика махсус комиссияси бир қатор карантин қоидаларини енгиллаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
Шу билан бир қаторда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.
Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
ЎзА