ЖССТ карантин тадбирларини енгиллаштирмоқчи бўлган давлатларни огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус​ ташкилотнинг Женевада видеомулоқат орқали уюштирилган матбуот анжуманида янги турдаги коронавирус (COVID-19) зарарини секин-аста бартараф этиб бориш ва инсонлар ҳаётини қутқариш масаласида катта муваффақиятларга эришилаётганини таъкидлади.
Гебрейесус, шунингдек Европанининг бир неча давлатларида чекловларнинг енгиллаштирилиши ортидан касалланиш ҳолатини ортиши кузатилганини қайд этди.
Дунё мамлакатларини карантин чекловларини енгиллаштириши кутилмагандан оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги билан огоҳлантирди.

ЎзА