АҚШ ҳукумати хитойлик журналистларга берилган виза муддатини 90 кунга чеклади.
АҚШ ва Хитой ўртасида журналистларга нисбатан муомалалар бўйича таранглик авж олар экан, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги хитойлик журналистларга бериладиган виза муддатига доир янги қарор қабул қилди.
Бугун, 11 май кунидан кучга кирадиган ушбу қарорга мувофиқ, хитойлик журналистларга бериладиган визалар 90 кун муддатга чекланади, баъзи ҳолатларда бу муддат узайтирилиши мумкин, дейилади “TRT” хабарида.
ЎзА