“Ёш ғунчалар” мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мусобақа хотин-қизларни спортга жалб этиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари жорий йил 20 сентябрдан 20 октябрга қадар ўтказилиб, унда 11-15 ёшли 700 нафардан ортиқ қиз иштирок этди.

1 (3).jpg

Улар орасидан ғолибликни қўлга киритган 70 нафарга яқин қиз мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида гимнастика бўйича маҳоратини синовдан ўтказди.

12 (1).jpg

Турнир якунида 11 ёшлилар гуруҳида Қўнғирот туманидан Л.Қўнғиротбоева, 12, 13, 14, 15 ёшли гуруҳлар ўртасида нукуслик А.Сағинлиқова, Б.Ободбоева, Г.Худойбергенова ва А.Йўлдошева биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар мусобақанинг мамлакат босқичида иштирок этади.

 

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА