Қозоғистонда тўловларни нақд пулсиз амалга оширилиш чоралари кўрилмоқда
Қозоғистон Миллий банки юридик шахсларга банк ҳисобларидаги нақд пулларини ечиш имкониятини чеклади.

Мамлакат Миллий банк сайтида эълон қилинган ушбу қарор жорий йилнинг 1 июн санасидан кучга киради.

Бу каби чоралар қўлланилишига нима мажбур қилгани юзасидан банк вакиллари тушунтириш бермади, бироқ сўнги ҳафталарда коронавирус эпидемияси сабабли расмийлар имкон қадар тўловлар нақд пулсиз амалга оширилишига ҳаракат қилмоқда.

 

ЎзА