Коронавирус вакцинаси одамларда қачон синовдан ўтказилади?

Буюк Британиянинг Оксфорд университети олимлари томонидан яратилган коронавирусдан вакцинани 23 апрелдан одамларда синаш бошланади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
“Оксфордлик мутахассисларга клиник синовларни ўтказишларини молиялаштириш учун 20 миллион фунт стерлинг ажратаётганимизни эълон қилишдан хурсандмиз… Ва мен вакцина шу пайшанба куни одамларда синовдан ўтказилишини хабар беришдан шодман”, — деган Хэнкок.
“Вакцинани имконияти бўлиши билан қўллашни бошлаймиз”, — дея қўшимча қилган у.
Яна 22,5 миллион фунт стерлинг Лондоннинг Imperial College муассасасида олиб борилаётган клиник синовлар учун йўналтирилади.
Ушбу мамлакатда COVID-19дан вафот этган беморлар сони 17 мингда ошиб кетган бўлса, юқтириш ҳолатлари 129 мингдан зиёдни ташкил этади.
ЎзА