Қозоғистонда фавқулодда ҳолат тартиби 1 майгача узайтирилди

Куни кеча Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда амалда бўлган фавқулодда ҳолат тартибини узайтириш ҳақидаги Фармонни имзолади, деб маълум қилди “Казинформ” ахборот агентлиги.

Фармонда айтилишича, Қозоғистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 мартда эълон қилинган Фармони билан мамлакатнинг барча ҳудудида жорий қилинган фавқулодда ҳолат тартиби 2020 йил 1 майгача узайтирилади.

Шунингдек, ҳужжатда Қозоғистон Республикаси ҳукумати марказий ва маҳаллий давлат органлари билан биргаликда ушбу Фармондан келиб чиқиб, зарур чораларни қабул қилиши кераклиги ҳам таъкидланган.

 

ЎзА